Sharl Lui de Monteskyo. Hikmatlar

Ashampoo_Snap_2017.01.18_12h48m31s_002_.png

   Сиёсий эркинлик хоҳлаганча иш тутиш дегани эмас. Эркинлик қонун йўл қўйган ҳар қандай ишни бажариш ҳуқуқи билан белгиланади. Агар фуқаро қонунда тақиқланган ишга қўл урса, эркинликдан маҳрум бўлади. Davomini o'qish

1941 yil 22 iyun… 80 yil avval yarim million o’zbekistonlik halok bo’lgan urush boshlangan edi

441941 йил 22 июнь… 80 йил аввал ярим миллион ўзбекистонлик ҳалок бўлган, кишилик тарихидаги энг қонли, энг катта йўқотиш ва мислсиз қурбонларга, эл-юртимизда қанча-қанча мусибат ва офатлар, ғам-аламларга, бева-бечоралар ва етимларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган бешафқат уруш бошланган эди. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Navqiron yomg’ir & Xurshid Davron. «Qadrdon quyosh» to’plamidan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.26_15h04m40s_003_.png   Адабиёт ихлосмандларига  кўпроқ  ёзувчи  сифатида танилган   Аҳмад Аъзам (1949-2014) ўз ижодини адабий танқидчи сифатида бошлаган эди. У ўтган асрнинг 80-йиллари ,маълум маънода, айни ўша пайтда адабиётга кириб келган ўзи тенгқур авлоднинг дунёқараши,ижодий матлаблари билан ўзбек китобхонини таништиришга  бел боғлаган, Иброҳим Ҳаққул билан бирга янги авлоднинг  адабиётшунослик майдонидаги овози бўлди. Davomini o'qish

Muhammad Iqbol. Iblisning nolasi

Ashampoo_Snap_2017.07.20_18h43m05s_003_.png    Эй Худо, ана шундай зиндадил (“марди худо”) ҳақиқий иймонли банданг бор бўлса, менга беришингни сўрайман! Мен ўзимдаги бор куч-қувватим, бор оташимни ишга солиб у билан курашай… оқибатда, майли, енгилай… ва мен ҳам умримда бир бора енгилишнинг лаззатини татиб кўрай! Эй, Худо!.. Davomini o'qish

Aleksandr Pushkin. Bog’chasaroy fontani. Usmon Nosir tarjimasi.

пушкин6 июн — Буюк рус шоири Александр Пушкин таваллуд топган кун.

Исён руҳида яратилган бир қатор шеърлари учун Пушкин қувғинга учрайди. Подшо уни бир вақтлар Радишчев сургун қилинган узоқ Сибирга юбормоқни режалаштиради. Чаадаев, Жуковскийлар аралашуви туфайли Пушкин Екатеринославга сургун қилинади. Кейинчалик шоирга генерал Раевскийлар оиласи билан Кавказга кетишга рухсат берилади (1820). Пушкин у жойдан Гурзуф, Кишенёв ва Одессага боради. Жанубга сургун қилиниши Пушкинга ҳақиқий шарқона ҳаёт тарзи ва унинг жонли манзаралари билан танишишга имкон беради. Davomini o'qish

Mikoyil Mushfiq. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari.

0215 июн — буюк озарбайжон шоири Микойил Мушфиқ таваллуд топган кун.

Худди бизнинг Усмон Носирга ҳам ижоди, ҳам тақдири билан ўхшаш Мушфиқ янги озарбайжон шеъриятига чақиндек чақнаб кирган. Худди Усмон Носирдек ўша давр ёшларининг севимли шоирига айланган, қисқа ҳаёти ва фаолияти мобайнида нафақат озарбайжон, балки умумтурк адабиётининг хазинасидан муносиб ўрин олишга арзигулик асарлар ёзган. Худди Усмон Носирдек зуғумкор советлар тузуми томонидан қатл этилган. Davomini o'qish

Berdi Rahmat. Sog’inch shamoli yoxud sokin kuz oqshomlari

08Баҳор кунларининг бири эди, ҳовлида хаёл суриб тургандим, тўсатдан момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақиб тунни ёритиб юборди, бир зумда бутун борлиқни нурга тўлдирдию сўнг ўчди……Хаёлим олис кузнинг сокин оқшомларига кетади… Davomini o'qish

A’zam Ismoil. Ustoz Rauf Parfi haqida xotiralr

0341987 йиллар бўлса керак, шоир Исмоил Маҳмудни қидириб Ёзувчилар уюшмасига бордим. Йўлакда қайси эшикни тақиллатишни билмай иккиланиб турган эдим, рўпарадаги эшик очилиб, хушбичим, соч-соқоли ўсган ва оқарган бир киши чиқиб келиб, мен билан эски қадрдонлардай сўрашди… Davomini o'qish

«Assalom, quyosh, men — Tilak Jo’raman!’ & Ibrohim Haqqul. Haqiqatga sig’inish & Tilak Jo’ra. Saylanma

044 26 май — Асл шоир Тилак Жўра туғилган кун

У шеърни жуда кучли  ҳаяжон билан ўқир эди.  Бутун жисму-жони, борлиғи шеърга айланар эди. Шеърга сиғмай қолган, айтолмаган, лекин бутун руҳияти билан ҳис этиб турган туйғулар мавжланиб турарди. У шеър ўқиганда туркий тароват барқ урарди. Сеҳрли овоз қаърида халқимиз минг йиллар оша бошидан кечирган шодлигу-қайғу, ҳасрату-завқ, хотиру- хаёллар акс -садо бериб турарди… Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Ma’naviy Masnaviy. Birinchi kitobdan hikoyatlar & Nodira Afoqova. Insoniyatning so’z osmonidagi me’roji

78Агарда инсоният тарихида яратилган шу каби жамийки улуғвор китобларни бир халққа қиёсласак, Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”си уларнинг султони;
– уларни султонга қиёсласак, “Маснавий” – шу султоннинг тожи;
– уларни тожга қиёсласак, “Маснавий” – шу тожнинг гуҳари шарифидир. Davomini o'qish

Odil Ikrom. «Xayol maqbarasi» kitobidan she’rlar

033 Таниқли шоир Одил Икромнинг куни-кеча нашр этилган «Хаёл мақбараси» номли янги китобидан ўрин олган шеърларининг айримларини сизга тақдим этамиз.Шоирни янги  кито билан чин юракдан қутлаб, янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Yevropa va rus she’riyatidan tarjimalar

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h44m33s_006_.png   Таржима миллий адабиётгина эмас, миллий тафаккурнинг ҳам ривожига беқиёс таъсир кўрсатадиган омилдир. Кимдир таржимани миллий ҳимоя қуролларидан биридир деганда минг карра ҳақ эди. Дунё адабиётида мавжуд ҳар қандай асар таржима бўлгандагина миллий мулкка айланади. Davomini o'qish